11:28 / 18.12.2018
4 778

“Тараққиёт” танлови финалчилари раҳбарлик лавозимига тайинланиши мумкин

“Тараққиёт” танлови финалчилари раҳбарлик лавозимига тайинланиши мумкин
“Тараққиёт” республика танлови финали иштирокчилари давлат ташкилотининг кадрлар захирасига киритилади ва танловдаги номинация соҳаларига мос келадиган, бўш турган раҳбарлик лавозимига танловсиз қабул қилиниш ёки тайинланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 17 декабрь куни Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича “Тараққиёт” республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Низомга кўра танлов финали иштирокчилари махсус веб-сайтда танлов натижалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт мобайнида давлат ташкилотининг кадрлар захирасида туриши мумкин эмас.

Танлов финалининг иштирокчиси бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ бўлмаган давлат ташкилотининг, шу жумладан, ўзи ишлаётган ташкилотнинг кадрлар захирасига киритилиши мумкин.

Танлов финалининг иштирокчилари давлат ташкилотига ишга жойлаштирилса, уларга ишга қабул қилинган кунидан бошлаб дастлабки 10 ой мобайнида тегишли давлат ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида устама тўланади.

Кадрлар захираси тузиладиган давлат ташкилотининг лавозимлари рўйхати ҳар йили ташкилот кадрлар хизмати томонидан 1 декабрдан кечикмай қуйидаги лавозимлар бўйича алоҳида аниқланади:

- давлат ташкилоти раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);

- давлат ташкилоти таркибий бўлинмалари раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);

- ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);

- давлат ташкилоти марказий аппаратининг бош бошқармалари, бошқармалари бўлимлари, шўъбалари бошлиқлари (бошлиқларнинг ўринбосарлари) ва бош мутахассислари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Тараққиёт” танлови финалчилари раҳбарлик лавозимига тайинланиши мумкин