14:48 / 18.12.2018
3 934

Келаси йилдан ОТМларда контракт нархи яна ошиши мумкин

Келаси йилдан ОТМларда контракт нархи яна ошиши мумкин
Ўзбекистонда келаси йилдан бир қатор ОТМлар ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтади. Бундай ОТМларда контракт нархлари сезиларли ошиши мумкин.

Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида бир қатор олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилиши мумкин. Бу жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган «Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган. Муҳокама 1 январгача давом этади.

Агар қарор ҳозирги таҳририда қабул қилинадиган бўлса, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтадиган олий таълим муассасаларига қуйидагиларни мустақил белгилаш хуқуқи берилади:

— таълим жараёнига юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар, қўшимчалар ҳамда моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини белгилаш;

— иқтидорли талабаларга, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларга нисбатан моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш;

— барча маблағларини сақлаш харажатларига, қўйилган вазифа ва мажбуриятларни амалга оширишга, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини жорий қилишга ҳамда ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфлаш;

— олий таълим муассасаси инфратузилмасига сервис хизматлари кўрсатишнинг алоҳида турлари, жумладан, бино ва иншоотлар, талабалар турар жойлари, спорт объектлари эксплуатацияси, уларни тозалаш, таъмирлаш, компьютер техникаси ва телекоммуникация тармоқларини сақлаш ва юридик хизматлари кўрсатишни хусусий бошқарувга (аутсорсинг усули бўйича) бериш;

— бўйсунуви бўйича вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ҳамда унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олган ҳолда талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг ҳар йиллик қабул кўрсаткичлари ҳамда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар очилишини белгилаш;

— бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини олий таълим муассасасини ўзини-ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдорида белгилаш.

Сўнгги банд — нархлар катта эҳтимол билан ошади, дегани. Худди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида икки баробарга ошганидек. Ўз навбатида, нархлар ошгани билан қабул квотаси ҳам ошиши, ўқишга кириш имконияти аввалги йилларга нисбатан кенгайиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келаси йилдан ОТМларда контракт нархи яна ошиши мумкин