16:04 / 18.12.2018
4 411

Иқбол Мирзо ижтимоий тармоқларда у ҳақидаги гап-сўзларга нега муносабат билдирмаганини айтди

Иқбол Мирзо ижтимоий тармоқларда у ҳақидаги гап-сўзларга нега муносабат билдирмаганини айтди
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда “Ёнган юрак зиёси” номли мақоласига нисбатан айтилган танқидларга нега муносабат билдирмагани ҳақида Turon24’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Худога шукр, турли сайтларда кўча-кўйда тош отадиган одамлар кўп. Бу бизни ҳушёрликка чорлайди. Абдулла Қаҳҳорнинг ўша машҳур гапини мисол келтирмоқчиман: “Агар жамиятда ўрни, мавқейи бор одам сен ҳақингда гап айтадиган бўлса, сен буни тўғри қабул қилишинг керак. Лекин сен унчалик ҳисоблашишинг шарт бўлмаган одамларнинг фикрига жавоб қайтарадиган бўлсанг, шунча лойга ботасан. Акиллаган ҳар қандай лайчанинг орқасидан тош отиб қувиб кетсанг, манзилга қачон етиб борасан”, деган гаплари ҳали ҳам чарақлаб турибди.

Улар орасида албатта ўзимизнинг дўстларимиз ҳам бор, маълум бир сабабларга кўра аразлаб қолганлари ҳам бор. Қайсидирлари ўзларининг омадсизлигини бизнинг омадимизда кўраётган бўлиши мумкин. Лекин мен уларнинг орасида эътиборга лойиқ одамларни кўрмадим. Агар кўрганимда албатта муносабат билдирган бўлар эдим”, – деди шоир.

Шунингдек, шоир ушбу гап сўзларни эшитиб томошабин бўлиб турган дўстларини тушинмаганини ҳам айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иқбол Мирзо ижтимоий тармоқларда у ҳақидаги гап-сўзларга нега муносабат билдирмаганини айтди