06:00 / 21.12.2018
4 481

Бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланиш тақиқланади

Бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланиш тақиқланади
Европарламент вакиллари ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бир марталик фойдаланиладиган пластик товарларни тақиқлаш тўғрисида келишувга эришдилар. Уларнинг ичида идишлар ва ичимликлар учун сомон-чўплар ҳам бор.

Бу ҳақда DW хабар берди. Мазкур чеклов икки йилдан сўнг тўла кучга киради. 24 октябрь куни Европарламент бир марталик фойдаланиладиган айрим пластик воситаларни ишлатишни тақиқлашга оид таклифни маъқуллаган эди. ЕИга аъзо мамлакатлар 2025 йилдан бошлаб 90 фоиз пластик бутилкаларни қайта ишлаши, ичимликлар ишлаб чиқарувчилар эса мазкур жараёнда молиявий иштирок этиши керак.

Еврокомиссия озиқ-овқат учун пластик контейнерлар ва стаканлардан фойдаланишни қисқартиришни ҳам таклиф этяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланиш тақиқланади