Қорақалпоғистондаги ёнғинда 4 киши ёниб кетди

  • 21 декабрь 2018, 11:37
  • 2 133
  • Жамият
  • Қорақалпоғистондаги ёнғинда 4 киши ёниб кетди
    Кеча, 20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Сарбий ОФЙда жойлашган уйда яшаган фуқаро С.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилди.

    Ёнғин оқибатида уйнинг 165 кв.метр майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда ВАЗ 2106 жигули русумли машина ёниб зарарланган. Ёнғинга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.

    Ёнғинни ўчириш вақтида уйнинг ичидан уй эгаларининг тўрт нафари куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

    Ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

    » » Қорақалпоғистондаги ёнғинда 4 киши ёниб кетди