
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида икки йигитни тунги клубда пичоқлаган 19 ёшли қизга ҳукм ўқилди.
Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 6 октябрь куни соат тонги соат тахминан 4.40 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Форобий кўчасидаги "Ниҳол" тунги клуби олдида судланувчи қиз ва йигитлар орасида жанжал келиб чиқади. Натижада қиз йигитларни пичоқ билан жароҳатлайди.
Ўша куни йигитлардан бирининг қўли енгил тан жароҳати олади, иккинчиси эса оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилади.
Воқеанинг эътиборли томони, тунги клубга қиз онаси билан туғилган кунга борган бўлади.
Судда жабрланувчи йигитлар қизга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, суддан судланувчи қизга енгиллик берилишини сўрайди.
Суд ҳукми билан судланувчига 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар