21:04 / 24.12.2018
6 192

Тошкентда туғилган уч эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди (фото)

Тошкентда туғилган уч эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди (фото)
Фото: «Дарё»
18 декабрь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзандлар дунёга келди. Бу ҳақда оиланинг қариндошлари «Дарё»га хабар берди.

Чақалоқларнинг ота-онаси эгизакларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм берди.

Ўзбекистонда уч эгизакка Президент шарафига исм бериш ҳолати тўртинчи бор қайд этилмоқда.

Аввалроқ, Бухоро, Қорақалпоғистон ва Хоразмда туғилган уч эгизакка ҳам Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилганди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда туғилган уч эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилди (фото)