Тошкентда эскирган турар жойларнинг барчаси бузилади, уларнинг ўрнида эса янги уйлар қурилади. Бу ҳақда 22 декабрь, шанба куни Хотин-қизлар қўмитасида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов анжуманида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди, деб ёзади «Sof.uz».
Бош вазир сўзларига кўра, Президент 21 декабрь, жума куни шаҳар бўйлаб сафари чоғида пойтахтдаги эскирган уй-жойлар ўрнига янги қулай уйлар қуришни топширган.
«Кеча бизга Президент қатъий топшириқ берди: Тошкентдаги канализацияси ва ҳоказолари бўлмаган барча эски уйлар, эскирган турар жойларни бузиб, ўрнида барча шароитларга эга янги уйлар қуриш. Шароитлар ҳақида гапирганда давлат раҳбари кимни назарда тутди? Аёлларни. Президент айтаяптики, иссиқ сув бўлсин, иситиш тизими бўлсин, ўтин ёрмасинлар, овқат пишириш учун кўмир ишлатмасинлар», — дея аниқлик киритди Бош вазир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим"
Килиан Мбаппе «ПСЖ»ни тарк этишини расман эълон қилди