22:54 / 25.12.2018
6 510

Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати йиғилишини ўтказди (фото)

Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати йиғилишини ўтказди (фото)
Фото: «Газета.uz»
Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь, сешанба куни Давлат хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди, деб ёзади «Газета.uz».

Мажлисгача давлат раҳбари ДХХ фаолияти ва унинг моддий-техник имкониятлари билан танишди.

Йиғилишда ДХХ тизимидаги ислоҳотлар натижалари ва истиқболга қаратилган вазифалар, ДХХнинг ташқи ва ички хавфларга қарши курашда бошқа давлат органлари ва идоралари билан ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳибсдан озод қилинган диний-экстремистик ташкилотларнинг собиқ аъзоларини нормал ҳаётга қайтаришга қаратилган тадбирларни кучайтириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши қатъий курашиш, Ўзбекистон халқининг ижтимоий хавфсизлиги масалаларига тўхталиб ўтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати йиғилишини ўтказди (фото)