09:04 / 26.12.2018
4 321

31 декабрь куни автобус ҳайдовчилар қорбобо кийимида бўлиб, ишни бир соат кеч тугатишади

31 декабрь куни автобус ҳайдовчилар қорбобо кийимида бўлиб, ишни бир соат кеч тугатишади
Янги йил байрами тадбирлари муносабати билан, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига мазмунли ҳордик чиқариш, маданий дам олиш шарт-шароитларини яратиш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 14 декабрдаги 1794-сонли қарорига асосан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан 2018 йил 20 декабрдаги 238-сонли буйруғи қабул қилинди ҳамда қуйидаги ишлар амалга оширилди.

1) 2018 йил 31 декабрда Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишлари иш режимига ўзгартириш киритилиб, иш тугаш вақти 1 соатга узайтирилди.

2) Барча йўналишлардаги автобуслар янги йил байрамига мос равишда безатилмоқда, ҳайдовчиларни байрам кунлари қорбобо кийимида ишга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

3) Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳри айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланганлигини инобатга олиб:

– Истиқлол ва Зарафшон кўчаларининг ёпилиши муносабати билан, 90А, 91А, 115А-сонли йўналишлардаги автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали, “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, А.Темур кўчаси (Олой бозори томонга) орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

– Истиқлол кўчасининг ёпилиши муносабати билан, 53А-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, чорраҳадан бурилиб олиб, Навоий кўчаси орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; шунингдек, 33А, 55А, 96А-сонли йўналишларда автобуслар ҳаракати А.Темур кўчаси орқали “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, Шаҳрисабз кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

– Себзор кўчасининг ёпилиши муносабати билан, 9А, 17А, 52А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – Абай” кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; 150-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – Абай” кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали “Абай – А.Қодирий” кўчалари чорраҳасигача, А.Қодирий, Себзор кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

– Сўгалли ота кўчасининг (Алгоритм корхонаси олдида) ёпилиши муносабати билан, 13А, 69А, 107-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; 4А, 48А, 87А, 94А, 146А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Сўгалли ота, Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 31 декабрь куни автобус ҳайдовчилар қорбобо кийимида бўлиб, ишни бир соат кеч тугатишади