“GM Uzbekistan” АЖ “Фарғона Автомарказ” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этди, деб хабар қилди ушбу компания матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, дилерлик корхоналарининг 9 ойлик якунларини ўрганиш давомида “Фарғона Автомарказ” МЧЖда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
"Мониторинг ўтказишдан асосий мақсад 2018 йил бошидан “GM Uzbekistan” компаниясига жисмоний ва юридик шахслардан дилерлик корхона фаолиятига доир 100 га яқин мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомала ҳамда коррупцион ҳаракатлари билан боғлиқ.
Шунингдек, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли иш ташкил қилинмаган. Ходимларнинг малакасизлиги мижозлар билан мулоқотда белгиланган савдо тартибига мос келмаган", - дейилган хабарда.
Натижада “Фарғона Автомарказ” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. Эркин Икрамов зиммасига юклатилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди?
Ўзбекистонликлар Кореяга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга юборилади
«Кальяри» клуби «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади
ҲАМАС нима сабабдан сулҳга рози бўлганини ошкор қилди
Ҳабиб Нурмагомедовга қатта қарз юкланди
Украинада урушнинг 807-куни: Россия армияси Харкив областида янги юриш бошлади (фото)
Трамп агар сайловда ғалаба қозонса, АҚШ жанубий чегарасини “муҳрлашга” ваъда берди