Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Беҳзод Анварович Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ сайтида хабар берилган.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
У Давлат солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2010 йилда бошлаган. Аввал Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ҳам ишлаган, 12 март куни Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари вазифасига тайинланганди.
Бунгача, у 2010-2011 йилларда ҳам шу лавозимда фаолият юритганди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитасининг бундан аввалги раиси Ботир Парпиев жорий йилнинг 11 май куни ишдан олинганди. Шу куни Мусаев Парпиев ўрнига ДСҚ раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди