09:30 / 28.12.2018
4 497

Мулкни ижарага берувчилар даромадини солиққа тортиш тартиби белгиланди

Мулкни ижарага берувчилар даромадини солиққа тортиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унда 2019 йилда тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловларнинг миқдори белгилаб берилди.
Қарорнинг мулкни ижарага берувчиларга тааллуқли қисмида қуйидагилар келтирилган:
23. Қарзни ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 23-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

24. Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:
- юридик шахслар учун – давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;
- мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 24-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, дейилади Қарорда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мулкни ижарага берувчилар даромадини солиққа тортиш тартиби белгиланди