00:34 / 08.01.2019
4 685

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан суд жараёни бошланди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан суд жараёни бошланди
Тошкентнинг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров устидан суд жараёни бошланди, деб ёзади «Газета.uz» қатор манбаларига таяниб. Суд мажлиси ёпиқ режимда бўлиб ўтмоқда.

Қонунчиликка кўра, ишнинг ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилишига давлат сири ёки қонун билан ҳимояланувчи бошқа сирни сақлаш зарурияти бўлган ҳолатда йўл қўйилади. Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, жараён ҳақида маълумот тақдим этиш масаласи суд ваколатига киради.

«Ушбу жиноят ишининг кўриб чиқилиши ёпиқ тартибда амалга оширилди. Ҳозир иш суд жараёнида бўлгани туфайли, жамоатчиликка ахборот тақдим этиш масалалари — фақат суд юрисдиксияси доирасида», — деди Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова.

Нашр манбаларига кўра, суд жараёни 7 январь, душанба куни 10:00 да иш иштирокчиларининг барчаси устидан суд билан бир вақтда бошланган. Судланувчиларнинг қариндошлари суд залига киритилмаган. Кейинги суд мажлиси 9 январда бўлиб ўтади.

Рашиджон Қодиров 23 февраль куни қўлга олинган эди. Кейинроқ унинг ўғли қидирувга берилгани маълум қилинди. Май ойи охирида эса Рашиджон Қодиров қон босимидан азият чекиб, маҳбуслар шифохонасига ётқизилгани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан суд жараёни бошланди