17:43 / 08.01.2019
5 176

Фуқаролар нимадан норози?

Фуқаролар нимадан норози?
Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларига 2018 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг 1993 таси қаноатлантирилган, 1516 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати “Халқ сўзи”га маълум қилди.

Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмалари келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш масаласидаги мурожаатларга тўғри келганлиги аниқланди.

Бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 229 та шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда масъул идораларнинг иш ҳажми кўплиги, айнан ушбу тадбирга бириктирилган ходимларнинг камлиги, айрим идораларда ҳаттоки компьютер билан таъминланмаганлиги ва интернет тармоғига уланмаганлиги, шу билан бирга “Кадастр-2” ахборот тизимига интеграция қилинмаганлиги ёки аксарият ходимлар ушбу тизимдан фойдаланишни тўлиқ ўзлаштирмаганлиги асосий сабаблардан бири бўлмоқда.

Ҳозирда “Мобил хизматлар” тадбирлари давомида маҳалла фаоллари билан биргаликда аҳолига бир марталик умумдавлат акциясининг афзалликларини тушунтириш бўйича тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Комиссия аъзоларини “Kadastr xizmati – 2.0” тизими билан ишлаш бўйича малакасини ошириш юзасидан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланган график асосида ўқитишни, комиссия аъзоларини ушбу тизимга тўлиқ уланишини таъминлаш ҳамда хизматни амалга ошириш бўйича масъул ходимни белгиланган тартибда бириктириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, ушбу акция доирасида қонун бузилишларга йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан 1294 та таъсир чоралари қўлланилди. Хусусан, 238 та тақдимнома, 403 та огоҳнома киритилди ва 653 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Қўлланилган чоралар натижасида 907 нафар шахслар жавобгарликка тортилди. Шундан, 19 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 651 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматчиларини ҳушёрликка чорлайди. Зеро, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган ҳар бир шахсга нисбатан жавобгарлик муқаррар!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаролар нимадан норози?