
2018 йилнинг 25 декабрь куни фуқаро К.Л.нинг аризаси юзасидан ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.
Тадбир давомида «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДК Андижон шаҳар филиали мутахассиси И.С. раҳбари Д.Т. ўзига ноқонуний равишда ўзлаштириб олган Андижон шаҳрининг Кўмакай массивида жойлашган 2 та 4 сотихли ер-участкаларининг ҳар бири учун 10 минг доллардан, жами 20 минг долларни талаб қилган. И.С. воситачи Н.М. орқали олдиндан 10 минг долларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга тушди.
И.С. олинган пулларни бошлиғи Д.Т.га бериши кераклигини таъкидлади. Унинг пушаймонлик аризаси асосида тадбир давом эттирилди. Андижон шаҳар «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДК бошлиғи Д.Т. қўл остидаги ходими И.С.дан келишилган ерлардан бирини ажратиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарорини чиқариш учун 10 минг доллар олиб, И.С.га 1 минг долларни қайтариб беради. Д.Т. қолган 9 минг долларни олиб кетаётган вақтда ушланди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168-(фирибгарлик) ва 211-(пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар