
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг таъминот нормаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг озиқ-овқат таъминоти, кийим-кечак ва ётоқ буюмлари билан таъминлаш, чойшаб, ёстиқ жилди, устки кийим- кечакларини ювиш ва камераларни тозалаш учун совун ҳамда ювиш воситалари билан таъминлаш ҳамда шахсий гигиена воситалари ва кундалик фойдаланиш буюмлари билан таъминлаш нормалари тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни озиқ-овқат, кийим-кечак, совун ҳамда ювиш воситалари, шахсий гигиена воситалари ва кундалик фойдаланиш буюмлари билан таъминлаш нормаларини қўллаш тартибини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган, даволаш озиқ-овқати билан таъминланишга муҳтож бемор шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш тартибини белгилаш. Бунда, даволаш озиқ-овқатларининг қўшимча нархи мазкур қарор билан тасдиқланган озиқ-овқат билан таъминлаш нормаларида назарда тутилган маҳсулотлар нархининг 20 фоизидан ошмаслиги керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар