12:30 / 11.01.2019
3 446

Энди махсус карточка орқали самолётда бепул учишингиз мумкин

Энди махсус карточка орқали самолётда бепул учишингиз мумкин
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамда “Visa” халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор бепул чипта олиш имконини берадиган кобренд пластик карточкалар муомалага чиқарилди.

Яъни карточкалар орқали кундалик сарф-харажатлар тўланганда, карта эгасига бепул баллар тақдим этилади. Маълум миқдордаги баллар тўпланганидан сўнг ушбу баллар орқали миллий авиакомпаниянинг исталган йўналиши бўйича бепул чипта олиш мумкин бўлади.

Карточка мижознинг хоҳишига қараб, АҚШ долларида ёки миллий валютада очилади. Хусусан, “Visa Gold” карточкасини очиш баҳоси 150 минг сўм, “Visa Platinum” — 250 минг сўм. Карточкалар бўйича энг кам маблағ эса 50-100 АҚШ доллари ҳамда 400-800 минг сўмни ташкил қилади. Баллар эса унинг туридан келиб чиқиб ҳисобланади.

Шунингдек, карточкани очиш вақтида қўшимча бонус ҳам тақдим этилади. “Welcome” бонуси 1000 мил масофагача учиш, мижозни суғурталаш, “konsyerj-servis” — дунё бўйлаб меҳмонхонадан жой банд қилиш, чипталарни резервга олиш, харид қилишда ёрдам бериш, кутиш ва кузатиб қўйиш хизматари шулар жумласидан.

Карточкалар соҳибига “Visa” халқаро тўлов тизими шерикларининг маҳсулот ва хизматлари бўйича 5 фоиздан 20 фоизгача чегирма қилинади.
Бу турдаги карта 2019 йилнинг 1 февралидан амалга киради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди махсус карточка орқали самолётда бепул учишингиз мумкин