Раъно Шодиева оёғи билан санъат асарлари яратаётган рассом қизникида меҳмон бўлди (фото)

Раъно Шодиева оёғи билан санъат асарлари яратаётган рассом қизникида меҳмон бўлди (фото)
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Бирлашув маҳалласида яшовчи 18 ёшли Зуҳра Усмонова оёғида расм чизади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази" раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ёш рассом хонадонида бўлди. Бу ҳақда "Zarnews.uz" нашри хабар берди.

Имконияти чекланган болалар доимий парвариш ва эътиборга муҳтож, - дейди Раъно Шодиева. - Аммо уларнинг иқтидорларини доимий қўллаб-қувватлаш керак. Бу йўлда марказ тизимли ишларни олиб боряпти.
Раъно Шодиева оёғи билан санъат асарлари яратаётган рассом қизникида меҳмон бўлди (фото)
Зуҳранинг ҳозиргача 50 га яқин натюрморт, портрет, эркин ижодий асарлари бор. Марказ раҳбари яна кўплаб имконияти чекланган пайариқлик ёшлар хонадонида бўлиб, улар билан ҳам дилдан суҳбатлашди.
Раъно Шодиева оёғи билан санъат асарлари яратаётган рассом қизникида меҳмон бўлди (фото)
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар