
2019 йил 14 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшаган Е.П. (аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда уйнинг 4 кв.м майдонида дивани ёниб, зарар кўрган.
Шу билан бирга, Е.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган ва унинг уйида меҳмонда бўлган қўшниси Н.Р. (аёл) тутундан заҳарланиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аниқланишича ёнғин Е.П. маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққан.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар