date
views 6 393

Қашқадарёлик йигит эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди

Қашқадарёлик йигит эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди
2019 йил 12 январь куни Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Майдаёбу маҳалласида яшовчи 17 ёшли Х.А. бирга яшовчи бобоси Й.А.га тегишли, ИИБ рўйхатида бўлган ов милтиғини ҳеч кимга билдирмасдан уйидан олиб чиқиб кетган.

Натижада Х.А. маҳалласи ҳудудидаги дала майдонида ов қилмоқчи бўлиб, ўқни алмаштираётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб милтиқ отилиб, ўқ ўнг оёқ тизза қисмига тегиб, жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёлик йигит эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди