09:06 / 15.01.2019
3 725

"Click" ёки "Payme"дан пора суммасини ўтказиб беришни сўраган солиқчи қўлга олинди

"Click" ёки "Payme"дан пора суммасини ўтказиб беришни сўраган солиқчи қўлга олинди
Навоий вилоятининг Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси ходими С.Н. жиноий қилмиши учун қўлга олинди.

Кармана туманининг “Катта Мачит” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ. Остонова бобоси Р. Остоновга тегишли бўлган ҳовли-жойнинг кадастр хужжатларини тайёрлатиш мақсадида эди. Шу боис уйнинг мол-мулк ва ер солиғидан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома олишига тўғри келарди. Бунинг учун Кармана тумани давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилади. Ҳужжатларни ўрганган туман ДСИ ходими С.Н. унга уйнинг мол-мулк ҳамда ер солиғидан 1 миллион 300 минг сўм қарздорлиги борлигини билдиради, дея хабар қилади "Халқ сўзи".

Нафс деганнинг қутқуси ёмон-да. Айниқса, олдингга иши тушиб келган одамнинг боши қотиб ўтирса... Солиқ идораси инспектори ҳам вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни кўнглига тугиб, Ҳ. Остоновага “осон” йўлни таклиф этади.

Яъни 650 минг сўм эвазига ҳам қарздорликни йўққа чиқариб беришини, ҳам шу тўғрисида маълумотнома расмийлаштиришини айтади. Қолаверса, “бағрикенглик” қилиб, агар нақд пули бўлмаса, келишилган маблағни “Click” ёки “Payme” иловалари орқали пластик карточкасига ташлаши мумкинлигини ҳам тушунтиради.

Навоий вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Кармана тумани ДСИ инспектори қўлга олинди. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича тергов жараёнлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Click" ёки "Payme"дан пора суммасини ўтказиб беришни сўраган солиқчи қўлга олинди