Uzbekistan Airways’га қарашли яна бир Dreamliner ишдан чиқди

  • 15 январь 2019, 10:39
  • 2 441
  • Жамият
  • Uzbekistan Airways’га қарашли яна бир Dreamliner ишдан чиқди
    Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 Dreamliner 11 январь куни Дубайдан учиб келгандан сўнг, рейсдан олинган. Хабарларга кўра унинг моторидан қиринди топилган. Мотор шу қиринди ҳисобига ишдан чиққан. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.

    Регистрация рақами UK-78701 бўлган бу самолёт яқин вақтдаги ишдан чиққан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ширкати ихтиёридаги иккинчи Dreamliner’дир.

    Ҳозирча Uzbekistan Airways раҳбарияти ҳали икки йил ҳам ишлатилмаган энг қиммат йўловчи самолётларининг кетма-кет ишдан чиқаётгани ҳақида расмий ахборот бермади.

    Аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Озодлик» нашри томонидан тарқатилган Boeing-787 Dreamliner самолётининг носозлиги ҳақидаги хабарни рад этганди. Нашрнинг ёзишича, двигатель носозлиги ва тушунарсиз шовқинлар сабабли 24 декабрь куни HY604 Москва—Тошкент рейси бир тарим соатга ушланиб қолган ва экипаж носоз самолётда ортга учишга мажбур бўлган. Uzbekistan Airways хабарига кўра, рейс ҳақиқатан ҳам 1 соат 18 дақиқага ушланиб қолган. Ушланиб қолишга йўловчиларни самолётга чиқариш ва ҳаво кемасининг музлашга қарши ишлови билан боғлиқ масалалар сабаб бўлган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Uzbekistan Airways’га қарашли яна бир Dreamliner ишдан чиқди