14:20 / 17.01.2019
5 166

Газ ўлчагич асбоблари қачон даврий текширувдан ўтказилиши белгиланади

Газ ўлчагич асбоблари қачон даврий текширувдан ўтказилиши белгиланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги к-3 ва к-1-сон қарори билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“3. Газни ҳисобга олиш приборлари қуйидаги оралиқда даврий текширувдан ўтказилади:
- Саноатда қўллаш учун газлар ҳажмий ва массавий сарфининг ҳисоблагичлари, сарф ўлчагичлари – 24 ой;
- Маиший қўлланиш учун газлар ҳажмий сарфининг ҳисоблагичлари, сарф ўлчагичлари – 48 ой;
- Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборлари – 120 ой.

Фойдаланилмаган газни ҳисобга олиш приборларининг даврий текширувдан ўтказиш муддатлари ўтиб кетган тақдирда, улардан белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг фойдаланиш мумкин.”.

8-банддаги “газ таъминоти корхонасининг мутахассислари” деган сўзлардан сўнг “Мажбурий ижро бюросининг масъул ходимлари” деган сўзлар билан тўлдирилади.

9-10-бандлардаги “газ таъминоти корхонасининг мутахассиси” деган сўзлардан сўнг “Мажбурий ижро бюросининг масъул ходими” деган сўзлар билан тўлдирилади.

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“12. Газни ҳисобга олиш прибори текширувдан ўтказиш учун ечиб олингандан сўнг, тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси ҳисобидан ўрнига бошқа текширилган ҳисобга олиш прибори дарҳол ўрнатилади ва газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади.”.

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“13. Истеъмолчи газни ҳисобга олиш прибори текширувдан ўтказилгунга қадар ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси ҳисобидан ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичига мувофиқ тўловни амалга оширади.”.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Газ ўлчагич асбоблари қачон даврий текширувдан ўтказилиши белгиланади