Ўзбекистон Россиядан 2018 йилнинг июль-сентябрь ойларида пул жўнатмалари ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда. Мазкур рақамлар Россия Марказий банки томонидан эълон қилинган статистикада келтириб ўтилган.
Жисмоний шахслар Россиядан 2018 йилнинг июль-сентябрь ойларида 12,3 миллиард доллар олиб чиқиб кетишган.
Эълон қилинган статистикадан маълум бўладики, жисмоний шахслар МДҲ давлатларига учинчи чоракда 3,8 миллиард доллар жўнатишган.
МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон 1,254 миллиард доллар билан етакчиликни сақлаб қолган. Йил ҳисоботида мамлакатга жўнатилган ўтказмалар 3 фоизга пасайган. Иккинчи ўринда 779 миллион доллар билан Тожикистон жойлашган. Қирғизистон эса 661 миллион доллар билан учинчи поғонадан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга бир миллард доллардан ортиқ жўнатмалар келиб тушган, жумладан 759 миллион доллар мамлакат фуқароларидан, 318 миллион доллар эса Россия фуқаролари томонидан юборилган. Бир жўнатилган маблағнинг ўртача ҳажми 375 долларни ташкил қилади.
Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йилга келиб меҳнат мигрантларининг Ўзбекистонга жўнатган пул ҳажми 7,2 миллиардгача ёки бир ярим бараваргача ўсиши мумкинлигини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди