10:35 / 19.01.2019
3 403

Азиз Абдуҳакимов: "Талабаларнинг барчаси чет элда малака ошириши учун имконият яратамиз"

Азиз Абдуҳакимов: "Талабаларнинг барчаси чет элда малака ошириши учун имконият яратамиз"
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимов зиммасига Самарқандда ўтган йил фаолият бошлаган «Ипак йўли» туризм халқаро университети ректорлигини ҳам юклаган эди.

ЎзАнинг ёзишича, 18 январь куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Азиз Абдуҳакимов университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди.

«Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур университет мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда ўз ўрнига эга бўлиши керак, — деди Азиз Абдуҳакимов. – Аввало, бу ерда дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти, талабаларнинг билими ва интилиши «халқаро», деган мақомга мос бўлиши зарур. Университет учун қурилаётган бино, жиҳоз, ахборот-коммуникация тизимлари ва бошқа шароитлар ҳаммаси замон талаблари даражасида бўлади. Университет талабаларининг хорижий мамлакатларда амалиёт ўташи учун ажратилган 30 фоизлик квота камлик қилади. Бу борадаги ишларимизни давом эттирамиз ва керак бўлса, талабаларнинг барчаси чет элда малака ошириб келиши, тажриба ўрганиши учун имконият яратамиз. Лекин бу ҳаракатларимиз натижа бериши, университетимизни битирган ҳар бир мутахассис юртимиз туризми ривожига ўз ҳиссасини қўшиши керак».

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда университет ўқитувчилари, талабалар мамлакатда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бирга ушбу жараёнда юзага келаётган муаммоллар ва уларнинг ечими юзасидан ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Азиз Абдуҳакимов: "Талабаларнинг барчаси чет элда малака ошириши учун имконият яратамиз"

Жамият янгиликлари