11:40 / 22.01.2019
5 748

Хоразм вилоятида деҳқон бозорининг томи қулаб тушди

Хоразм вилоятида деҳқон бозорининг томи қулаб тушди
Хоразм вилояти Шовот туманида деҳқон бозорининг томи қулаб тушди, деб хабар қилмоқда Facebook‘даги "Хоразм ва Хоразмликлар" гуруҳи.
Гуруҳ аъзоларининг ёзишича, воқеа 19 январ куни юз берган. Бозорнинг томи қулашига икки кун тинимсиз ёққан қор ва шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.

Қолдирилган изоҳларда: "Бозорни томи қулаб тушганини қордан кўрмасинлар, том босқидин қор ёғмади ҳали, расмда кўриниб турибди, тўпланиб турган қор йўқ", - деган фикрлар ҳам бор.
Ушбу ҳодисадан жабрланганлар ёки қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразм вилоятида деҳқон бозорининг томи қулаб тушди