Ўтган йилда истеъмолчилар энг кўп шикоят қайси соҳадан шикоят қилишди?
Истеъмолчилар фойдасига жами 7 824 700 400 (етти миллиард саккиз юз йигирма тўрт миллион етти юз минг тўрт юз) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан "Халқ сўзи"га тақдим қилинган ҳисоботида эълон қилинган.
Жумладан, 2018 йилда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига тегишли экани аён бўлмоқда:
- савдо соҳасига 4083 та;
- табиий газ таъминоти соҳасига 2409 та;
- электр таъминоти соҳасига 1908 та;
- сув таъминоти соҳасига 795 та;
- коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 648 та;
- алоқа соҳасига 453 та;
- транспорт соҳасига 382 та;
- соғлиқни сақлаш соҳасига 248 та;
- бошқа соҳаларга 2163 та.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мобайнида ҳудудларда айнан савдо, табиий газ ва электр таъминоти соҳалари бугунги кунда ечимини кутаётган ишлар кўплигидан далолат бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда фуқаролар федерацияга жами 14127 та мурожаат тушган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич камайиб, 13089 тани ташкил этган. 2017 йилда энг кўп мурожаат табиий газ таъминоти юзасидан келган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлари ҳамда федерация кенгаши томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг марказий ва ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ижросини таъминлаш борасида аҳолининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида муайян ишларни амалга оширади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди