22:21 / 24.01.2019
6 368

Ҳайдовчидан 50 доллар пора олган туман маъмурий суди раиси қўлга тушди

Ҳайдовчидан 50 доллар пора олган туман маъмурий суди раиси қўлга тушди
Самарқанд вилояти Оқдарё туман маъмурий суди раиси О.Ф. 50 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтида қўлга олинган. Бу ҳақда «UzNews.uz» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб хабар берди.

О.Ф. фуқаро А.Т.дан унга нисбатан тайинланган икки йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини қисқартириб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдорида пул сўраган.
Жорий йилнинг 18 январь куни О.Ф. фуқаро А.Т.дан 50 долларни олиб, қолган 50 долларни тез кунда олиб келишини талаб қилган.

2019 йил 22 январь куни О.Ф. фуқаро А.Т.дан 50 долларни ўз хизмат хонасида пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.

О.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи қамоққа олиниб, тергов олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчидан 50 доллар пора олган туман маъмурий суди раиси қўлга тушди