16:10 / 26.01.2019
5 999

Босқинчилардан бирини хонадон эгаси тутиб олди (видео)

Босқинчилардан бирини хонадон эгаси тутиб олди (видео)
Жорий йилнинг 16 январидан 17 январига ўтар кечаси соат 2:30 да 6 нафар шахслардан иборат жиноий гуруҳ юзларига ниқоб тақиб Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бирига бостириб киради. Улар қўлларига қўлқоп ва темир бўлаги ҳамда ёғочдан ясалган таёқ билан қуролланиб олишган бўлган. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалида лавҳа намойиш этилди.

Босқинчиларнинг бу хатти-ҳаракати хонадонда ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган. Жиноий гуруҳ аъзоларининг 4 нафари девор ошиб, ҳовлига киради ва ташқарида қолган 2 та шеригига дарвозани очиб беради. Бу пайтда хонадон эгалари уйда бўлишмаган. Уйда бўлган қоровул ва энага эса босқинчиларни сезишмаган.

Жиноий гуруҳ аъзолари ушбу хонадондан кўп миқдорда пулларни ва бошқа моддий бойликларни олиб кетмоқчи бўлиб турган вақтида уй эгаси келиб қолади.

Ташқарига чиққан қоровул босқинчиларни уй эгаси билан бирга келган меҳмон деб ўйлаб улар билан саломлашмоқчи бўлади. Босқинчилар эса унга турли тан жароҳатлари етказиб, қочишга тушишади. Хонадон эгаси уларнинг ортидан таъқиб қилиб, биттасини тутади ва ички ишлар ходимларига топширади.

Ҳодисадан хабардор бўлган ИИББ тезкор ходимлари ҳам зудлик билан воқеа жойига етиб келишган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам ўша куннинг ўзида ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми (босқинчилик) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Босқинчилардан бирини хонадон эгаси тутиб олди (видео)