16:20 / 27.01.2019
4 927

Наманганда мактабга ажратилган кўмирни уйига ташиётган хўжалик мудири ушланди

Наманганда мактабга ажратилган кўмирни уйига ташиётган хўжалик мудири ушланди
Уйчи туманида умумтаълим мактаби учун ажратилган кўмир талон-тарож қилинишининг олди олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

23 январь куни кечки пайт 14-умумтаълим мактаби хўжалик ишлари мудири Б.Ж. ва қоровули Ж.А. ушбу муассасага тегишли 21 та қопдаги кўмирни машинага юклаб кетаётганда туман ИИБ қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилди. Суриштирув давомида кўмир хўжалик мудирининг уйига олиб кетилаётгани аниқланди.

21 та қопдаги жами 271 килограмм кўмир мактабга қайтарилди. Бунга уринган шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштилиб, туман ИИБга келтирилди. Энди уларга нисбатан кўриладиган чора масаласини суд ҳал қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда мактабга ажратилган кўмирни уйига ташиётган хўжалик мудири ушланди