19:00 / 27.01.2019
11 006

Шаръий никоҳда бўлган мактаб ўқувчиси 4-маротаба фирибгарлик содир этди

Шаръий никоҳда бўлган мактаб ўқувчиси 4-маротаба фирибгарлик содир этди
Фото: «Дарё»
Шаръий никоҳда бўлган мактаб ўқувчиси фирибгарлик жинояти билан Навоий вилоятида қўлга олинди. У мазкур турдаги жиноятни тўртинчи маротаба содир этган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати журналист Дилдора Каттаевага хабар берди.

18 ёшли ўқувчи қиз С.М. 2018 йилнинг 7 декабрь куни соат 11:30 ларда Навоий шаҳар «Савдо комплекси» АЖнинг марказий буюм бозори ҳудудида жойлашган 115-сонли савдо дўконидан 5 миллион 660 минг сўмлик аёллар тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўша куни С.М. Навоий шаҳридаги деҳқон бозорида аравакашлик қилиб юрган Ж. исмли йигитга уй ишларида ёрдам берса, 20 минг сўм пул беришини, йўл-йўлакай тилла буюмлар сотиладиган дўкондан тақинчоқ харид қилиш учун кириши кераклигини айтган. Шу тариқа арава суриб кун кечирадиган йигитни дўконга олиб кирган ва уни дўкон сотувчисига укаси сифатида таништирган.

«Тиллаларнинг ҳақиқийлигини дўкон ёнидаги заргарга олиб бориб текширтираман, граминиям ўлчатаман, унгача укам шу ерда ўтириб туради, деб сотувчини алдаб чиқиб кетдим. Аравакаш боланинг бу режамдан хабари йўқ эди. Унга суҳбат пайтида ўзимнинг укам ҳақида айтиб бергандим, укамни танигандек бўлди ва мени жўрасининг опаси деб ўйлаб, дўкончига уни укам деб таништирганим учун қаршилик қилмади», — деди С.М.

2001 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган С.М. шу кунга қадар оиласи билан Наманган вилоятида истиқомат қилиб келган. Суриштирув жараёнида унинг Наманган вилоятидаги 70-мактабда ўқиши, сентябрь ойидан буён дарсларга қатнамаётгани маълум бўлди. У интервью жараёнида 2018 йилнинг август ойида Қўқон шаҳрида яшайдиган 19 ёшли йигитга шаръий никоҳ асосида турмушга чиққанини айтди.

Навоий шаҳар ИИОФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи тақдим этган маълумотларга кўра, С.М. муқаддам 3 маротаба судланган. Унга Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан 2 марта айблов эълон қилинган ва қидирувга берилган. Ҳозирда тергов суриштирув жараёнлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаръий никоҳда бўлган мактаб ўқувчиси 4-маротаба фирибгарлик содир этди