06:30 / 30.01.2019
4 568

Хонадон ва уйларга видеокузатув камералари бепул ўрнатиладими?

Хонадон ва уйларга видеокузатув камералари бепул ўрнатиладими?
Ўзбекистон ИИВ ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси кузатув камералари ўрнатилиши борасидаги саволларга жавоб берди.

Президентнинг “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб шундай амалиёт жорий этилдики, унга кўра жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш ҳамда бепул техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Вазирликнинг қайд этишича, камера ўрнатилганидан сўнг жисмоний шахслар қўриқлаш хизматидан фойдаланганлик учун ойлик тўловни амалга оширишлари лозим.
Бугунги кунда мазкур тўлов миқдори ойига 17 минг сўмни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонадон ва уйларга видеокузатув камералари бепул ўрнатиладими?