date
views 4 013

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди (фото)

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди (фото)
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар йили биринчи президент таваллуд топган сана - 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди (фото)