13:56 / 30.01.2019
4 637

2018 йилда чет элга кетган ўзбекистонликлар сони кескин ошди

2018 йилда чет элга кетган ўзбекистонликлар сони кескин ошди
2018 йилда мамлакатдан чиққан Ўзбекистон фуқароларининг сони кескин ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Ўтган йили мамлакатдан 13,8 миллион фуқаро чиқди. Таққослаш учун 2017 йилда 6,8 млн, 2016 йилда 5,3 млн, 2014 йилда эса 4,8 млн киши эди. Шу билан бирга, кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 57,8% (8 млн киши) эркаклар, 42,2% (5,8 млн киши) аёлларни ташкил этади.

МДҲ давлатларига кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 13,3 млн кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 96,2%ни ташкил этади, узоқ хорижий давлатларга эса 530,6 минг киши (ёки 3,8%) ташриф буюрган.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистон Республикасига 51,6% (7,1 млн киши), Қирғизистон Республикасига 23,1% (3,1 млн киши) ва Россияга 8,5% (1,1 млн киши) ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан эса Жанубий Кореяга (79,7 минг киши), Хитой, АҚШ, Германияга ташриф буюрган.

Чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий сафар мақсади қариндошларни бориб кўриш - 57,6%. Кейинги ўринда эса сайёҳлик мақсадида - 2,9%, ўқиш мақсадида – 0,8%, даволаниш, хизмат юзасидан - 0,4%ни ташкил этади.

Ўзбекистонликларнинг қанчаси ишлаш мақсадида кетгани кўрсатилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2018 йилда чет элга кетган ўзбекистонликлар сони кескин ошди