18:04 / 30.01.2019
7 117

Фарғонада мудофаа ишлари нозирини ўлдириб, машинаси билан бирга ёқиб юборишди

Фарғонада мудофаа ишлари нозирини ўлдириб, машинаси билан бирга ёқиб юборишди
Жорий йилнинг 21 январь куни соат 22:30 ларда Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани «Тагоб» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўл бўйидан оқ рангли Lacetti автомашинаси салонида ёнган ҳолатдаги шахси номаълум мурда қотиллик аломатлари билан топилган.

Фарғона вилояти прокуратураси матбуот хизматининг «Дарё» мухбирига берган маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида марҳум Ўзбекистон туманининг Кичик Тагоб қишлоғида яшаган, туман Мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий стол нозири вазифасида ишлаган, 1983 йилда туғилган фуқаро М.Н. эканлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Кичик Тагоб қишлоғида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро П.М. содир этганлиги аниқланган.

П.М.нинг дастлабки терговда маълум қилишича, 2018 йилнинг 6 декабрь куни ҳамқишлоғи М.Н.дан фоизи билан қайтариш эвазига 600 минг сўм, орадан бир ҳафта ўтгач яна 500 минг сўм қарз олган. Орадан маълум муддат ўтгач, М.Н. ундан берган пулларини фоизи билан 400 доллар қилиб қайтаришини талаб қилгани учун ўртада келишмовчилик келиб чиққан.

21 январь куни П.М. ҳамқишлоғи билан келишиб олишни, агар келишувга эришмаса, уни қасддан ўлдиришни режалаштириб, 32 диаметрли 1 метр труба сотиб олган. Олган пулларини қайтаришини айтиб, телефон орқали М.Н.ни йўл бўйига чақирган. Учрашув давомида ўзаро низо туфайли у билан жанжаллашган. Ўзи билан олиб келган труба билан М.Н.нинг бош қисмига бир неча марта зарба бериб, уни қасддан ўлдирган. Сўнгра марҳумни Lacetti автомашинасига жойлаб, устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган.

Гумонланувчи П.М. 23 январь куни Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган. Судда унинг айби ўз исботини топса, П.М. 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада мудофаа ишлари нозирини ўлдириб, машинаси билан бирга ёқиб юборишди