07:27 / 31.01.2019
4 987

«Роллс-Ройс» харид қилмоқчи бўлган фуқаро фирибгарга учради

«Роллс-Ройс» харид қилмоқчи бўлган фуқаро фирибгарга учради
Фото: «Podrobno.uz»
Тошкентда «Роллс-Ройс» автомобилини харид қилмоқчи бўлган фуқаро фирибгарга дуч келди, деб ёзади «Podrobno.uz».

«2018 йилнинг 23 ноябрь куни пойтахтнинг Яшнобод туманида муқаддам фирибгарлик учун судланган 31 ёшли эркак 42 ёшли танишига аукцион орқали ‘Роллс-Ройс’ маркасидаги автомобилни харид қилиш, кейин уни оширилган нархда сотиб, даромад қилишга ёрдам беришга ваъда қилди», — дея таъкидлайди ИИББ.

Фирибгар алдов йўли билан танишининг 38400 долларини қўлга киритиб, уларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди. Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Роллс-Ройс» харид қилмоқчи бўлган фуқаро фирибгарга учради