14:30 / 01.02.2019
5 513

Ўзбекистон оператив ходимлари халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйган

Ўзбекистон оператив ходимлари халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйган
Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда жиноят ва ҳуқуқбузарликлардаги улуши қандай? ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳоновга кўра, бу рақам жуда оз кўрсаткични ташкил этади. Шу билан бирга, унинг маълум қилишича, ички ишлар оператив ходимларининг маҳорати ва тажрибаси сабабли Ўзбекистондаги банкларни ўмариш учун келган халқаро жиноий гуруҳ кирдикорлари ўз вақтида фош этилган.

«Чет элликларнинг Ўзбекистонда жиноят содир этилиши жуда кам. Бир ойда бир-иккита ҳолатлар қайд этилади. Асосан хориждан транспорт воситасида келиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этишлар учрайди. Бу барча давлатларда бўлади», - деди Қутбиддин Бурҳонов.

У, шунингдек, Украинадан келган сайёҳ-ўғрилар гуруҳи Ўзбекистон банкларидан бирини ўмармоқчи бўлганига ҳам ойдинлик киритди.

«Шу билан бирга, илгари гастролёр-ўғрилар билан боғлиқ жиноятлар ниҳоятда кўп бўларди. Бугунги кунда, чегарадан ўтаётганларнинг ҳисоб-китоби бўлгани, паспорт билан кирди-чиқдиси бўлгани учун бунақа жиноятлар йўқ ҳисобида.

Бир марта бўлди. Ўтган йил бошларида Украинадан келишиб, банкни олишмоқчи (ўмармоқчи) бўлишди. Биттаси пул қўйиб, ячейкаларни ўрганиб, кирган-чиққанларни ҳисоб-китобини қилиб, расмларга олиб, 10-15 кун мобайнида тайёргарлик кўришди.

Улар билан бир вақтнинг ўзида бизларнинг оператив ходимлар ҳам ишлашди. Улар жуда чиройли қўлга олинганидан кейин, РФ, Украина, Белоруссия ва бошқа давлатлардан жуда кўп илтимослар бўлди, боиси бу ўғрилар ушбу давлатларда ҳам қидирувда бўлган. Бизга мурожаат қилганлар давлатларнинг терговчилари ҳам келиб, гастролёр-ўғрилар билан тергов амалиётларини ўтказиб кетишди», - дея сўзлаб берди генерал-майор Бурҳонов «Тараққиёт стратегияси»да 2018 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида.

Қутбиддин Бурҳонов, ўғрилар ўзларининг амалга ошмай қолган ғаразли ниятларини амалга оширишлари учун қайси банкни танлаганларига ойдинлик киритмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон оператив ходимлари халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйган