date
views 4 714

Яқинда Самарқанд шаҳрида «супер экран» пайдо бўлади

Яқинда Самарқанд шаҳрида «супер экран» пайдо бўлади
Фото: «Samarkandский вестник»
Самарқанд шаҳрида бинонинг устки қисмига ўрнатиладиган илк светодиодли экран пайдо бўлади, деб хабар берди «Самаркандский вестник».
Экран Кўксарой майдонидаги кенгашлар уйига ўрнатилади.

1000 квадрат метр майдонга ўрнатиладиган супер экранда Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор масканлари ҳақида маълумотлар ва ижтимоий видеороликлар намойиш этилади.
Худди шундай экран бугунги кунда Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасига ҳам ўрнатилган.

Вилоят ҳокимлигининг ушбу ташаббуси Янги йилга қадар амалга оширилиши керак эди, бироқ техник сабабларга кўра светодиодли экранни ўрнатиш ишлари кечиктирилган эди. Ҳозирги пайтда светодиодли экранни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яқинда Самарқанд шаҳрида «супер экран» пайдо бўлади