21:12 / 02.02.2019
4 692

Терговчига пора таклиф қилиб, ўзи ҳам терговга тушди...

Терговчига пора таклиф қилиб, ўзи ҳам терговга тушди...
Иллюстратив фото.
Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими катта терговчиси Мингчинор кўчасида яшовчи А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан қўзғатилган жиноят ишини юритаётган эди.

2019 йил 30 январь куни унга ушбу қўзғатилган жиноят ишининг бир қисмини тугатиб беришни сўраб, гумонланувчининг Тинчлик МФЙда яшовчи З.Р. исмли таниши 500 АҚШ долларини пора сифатида таклиф этади. Терговчи бу ҳақда вилоят ИИБга мурожаат қилади.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ушбу билдирги юзасидан 30 январь куни вилоят ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда З.Р. 450 АҚШ долларини ходимга пора сифатида бераётганида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ З.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Терговчига пора таклиф қилиб, ўзи ҳам терговга тушди...