07:06 / 03.02.2019
4 073

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаганларга «Йўл посбони» ёрлиғи берилди

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаганларга «Йўл посбони» ёрлиғи берилди
2018 йил давомида Тошкент автомобиль йўлларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2017 йилга нисбатан 23,4 фоизга, ҳалок бўлганлар сони 19,5 фоизга, жароҳат олганлар сони 22,3 фоизга камайган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жорий йилнинг ўтган бир ойи давомида содир этилган йўл–транспорт ҳодисалари сони 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 30,4 фоиз, ҳалок бўлганлар сони 64,3 фоиз, жароҳат олганлар сони 31,5 фоизга камайган.

Тошкентда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши нисбатан тартибли бўлиб бормоқда. Бунда фуқароларнинг бир-бирларини тартиб бузишларини назорат қилиб боришлари ҳам ижобий натижа бермоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошқармасида очилган ижтимоий тармоқда ўзининг кўплаб таклифлари, транспорт воситаларини бошқаришда ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар қайд этилган видеолавҳалар орқали мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётган бир гуруҳ фуқаролар рағбатлантирилиб, «Йўл посбони» фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаганларга «Йўл посбони» ёрлиғи берилди

Жамият янгиликлари