23:00 / 06.02.2019
7 440

Психолог нима сабабдан ўсмир қизлар уйдан қочиб кетишларини маълум қилди

Психолог нима сабабдан ўсмир қизлар уйдан қочиб кетишларини маълум қилди
Психолог Элдор Акбутин ўсмир қизларнинг уйдан қочиб кетиш сабабларини санаб ўтди ва тегишли маслаҳатларни берди.
У сўнгги пайтларда унга уйидан қочиб кетаётган ўсмир қизларнинг оналари мурожаат қилишаётганини маълум қилди.

“Болалар 2-3 кун, баъзида эса бир-икки ҳафталаб йўқолиб қолишади. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, қариндошларнинг милицияга мурожаат қилишларига тўғри келади. Кўпинча бундай оилаларда она, кам ҳоллар эса ота бўлмайди. Рўзғорнинг барча ташвиши ва болалар тарбияси билан ёлғиз шуғулланишдан бошқа илож қолмайди”, - дейди Акбутин.

Унинг сўзларига кўра, ўсмир қизларни қочиб кетиши ота-онани ғазабга келтиради. Она ўсмирнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини назарга олмай, ўзини агрессив тарзда тута бошлайди.

“Нима сабабдан бола қочиб кетаётганини аниқлаш ўта муҳимдир. Бу ерда бир неча сабаблар бўлиши мумкин. Шу сабаблардан бири - диктатура”. Она жуда қаттиққўл бўлиб, фарзандининг мустақил шахс эканлигини тан олмайди. Ўсмирнинг онасига иродаси, қарор қабул қилиш ҳуқуқи борлигини исботлаш мақсадида уйдан қочиб кетишдан бошқа чораси қолмайди. У чегараларини кучлироқ ҳимоялаган сари, онаси ҳам кучлироқ босим ўтказади. Шунда бола мени яхши кўрмайдилар ва тушунмайдилар, деб ҳисоблайди”, - деди психолог.

Психолог сўзларига кўра, агар ўсмир қочган кетган бўлса, вазият оғирлашган ва бу ташқи белги, холос.

“Ҳозир ҳам баъзи нарсаларни тузатиш мумкин. Тан олиш керакки, бола аллақачон улғайган. Ахир, бола айнан шуни исбот қилиш ва кўрсатишга уринмоқда. Шунингдек, хулқ-атвор ва муомилани ўзгартириш лозим. Тасаввур қилинг, қизингиз 25 ёшда ва у оила қуриши, фарзанд кўриши, бирор жойга кетиши ва ҳоказолар қилиши мумкин. Яъни у шахс сифатида шаклланган, сизнинг олдингизда ўз характерига эга бўлган инсон турибди ва уни ўзгартиришни иложи йўқ. Шуни ёдда тутиш муҳимки, қўлингиздан келадиган ишни сиз тахминан 10-12 ёшгача қилиб бўлгансиз. Қиз кейинчалик деярли ўз йўлида давом этади. Онанинг роли қизи қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш ва дўстлик муносабатларини сақлашга уринишдан иборат бўлади. Ахир, ўшандагина қиз хурсандчилигини баҳам кўриш ёки унга ёрдамингиз ва далдангиз керак бўлганда ёнингизга келиши мумкин”, - дейди Акбутин.

У она ёки ота ўз ҳукмронлигини ўрнатишда давом этса, бу болани йироқлаштириб, қолган муносабатларга путур етказишини таъкидлаб ўтди.

“Ўсмир нима хоҳлашини англашга ва ўзаро келишув эришиш йўлларини топишга ҳаракат қилинг. 3-5 йил ўтиб, қиз улғайиши ва уни умуман тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаслигини билиш муҳимдир. Ўшанда сиз унинг ҳаётини бари бир назорат қила олмайсиз, бироқ, шу билан бирга унинг ишонч ва меҳр-муҳаббатидан айрилиб қоласиз”, - деди психолог.

У агар бу тавсияларни қўллаш ёрдам бермаса, эҳтимол, муаммони ҳал этишда тажрибали психолог кўмаги лозим бўлишини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Психолог нима сабабдан ўсмир қизлар уйдан қочиб кетишларини маълум қилди