09:37 / 07.02.2019
6 070

Грин-карта олишнинг янги йўли пайдо бўлди

Грин-карта олишнинг янги йўли пайдо бўлди
Американинг бир неча йирик компанияларининг дунёнинг исталган бурчагидан иш тажрибасига эга бўлмаган минглаб одамларни ишга олиш ҳақида юборган талабномаси АҚШ меҳнат департаменти томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Daryo хабар берди.
Унга кўра фуқаролар Грин-карта орқали мамлакатга келиши ва ушбу компанияга сервис ишчиси сифатида камида бир йил ишлаб беришлари керак бўлади.

Бу усул бироз қимматроқ, лекин АҚШдан ташқарида яшовчи исталган киши ҳатто иш тажрибаси ва маълумоти бўлмаса ҳам, ёки аксинча докторлик даражасига эга бўлса, йирик компанияда фаррош сифатида бир йил давомида ишлаб берса 10 йиллик Грин-карта олиши мумкин (ёш чегараси 18-55 атрофида бўлиши талаб этилади).

Агар у оилали бўлса, турмуш ўртоғи ва 21 ёшдан кичик бўлган барча болалари билан бирга келиши мумкин. Бироқ улардан фақат биттаси ушбу дастур доирасида ишлаб бериши керак бўлади. Яъни, турмуш ўртоғи бошқа исталган жойда ишлаши мумкин.

Ушбу дастур доирасидаги иш ҳақи жуда паст. Минимал иш ҳақи соатига 5,15 доллардан 12,5 долларни ташкил этади. Бироқ иш вақтидан ташқари ишлаб, қўшимча даромад топиш мумкин.
Нима бўлган тақдирда ҳам бу биринчи ўринда Грин-карта ва кейинчалик Америка фуқаролигини олиш учун муҳим.

Шунингдек, хоҳишга кўра бошқа ишда ишлаш ҳам мумкин. Бир йиллик меҳнат шартномаси тугаганидан кейин бошқа штатга кўчиб ва бошқа ишда ишлашингиз мумкин.

Ушбу дастур учун ҳужжатлар йиғишдан тортиб, Меҳнат ва иммиграция хизмати департаментидан барча зарурий рухсатномаларини олиб, АҚШга келгунча тахминан ярим йил вақт кетади.
Бунда фақат судланмаганлик ва қонун билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоларнинг йўқлиги талаб этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Грин-карта олишнинг янги йўли пайдо бўлди