23:30 / 07.02.2019
6 627

Молия институти ўқитувчиси нима учун аудиториядаги кузатув камерасини ёпиб қўйганди? (видео)

Молия институти ўқитувчиси нима учун аудиториядаги кузатув камерасини ёпиб қўйганди? (видео)
Январь ойи охирида интернетда Тошкент Молия институти ўқитувчиси аудиториядаги кузатув камерасини беркитишга уринаётгани тасвирланган видео тарқалди. Бу видео интернет фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.

Хўш, нима сабабдан ушбу ўқитувчи камерани ёпишга ҳаракат қилганди?

Kun.uz нашри ҳолат юзасидан изоҳ олиш мақсадида олийгоҳ маъмурияти билан боғланди. Маълум бўлишича, видеодаги ўқитувчи «Бухгалтерия иқтисодиёти» кафедраси ўқитувчиси Жумаев П. бўлган.

«Бу воқеа аслида 2018 йилнинг декабрь ойида содир бўлган эди. Бироқ видео интернетда айни сессия вақти тарқалгани учун турли тахминлар ва салбий фикрлар уйғонди. Биз ушбу масаланинг сабабини билиш мақсадида домланинг ўзи билан гаплашдик. Маълум бўлишича, бу домла аввалги маърузалари кузатув камераси орқали ёзиб олиниб, йиғилишларда муҳокама ва таҳлил қилинганлиги сабабли у навбатдаги дарси ёзилишини истамаган ва камерани ёпиб қўйган. У ҳеч кимдан пора олиш ёки қандайдир номақбул ишларни амалга ошириш ниятида бўлмаган. Шунингдек, бу видео тармоқлардаги фойдаланувчилар изоҳларидаги каби имтиҳон вақтида суратга олинмаган. Буни аудиторияда ўтирган талабаларнинг сони кўплигидан ҳам билиш қийин эмас. Ҳеч ким бундай ҳолатда талабадан пора талаб қилмайди», дея қайд этди институт проректори Шуҳрат Муҳаммедов.

Маълум қилинишича, кузатув камералари институтда раҳбарият томонидан ўқув жараёнларини кузатиб бориш ва бевосита таҳлил қилиш учун барча аудиторияларга ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Молия институти ўқитувчиси нима учун аудиториядаги кузатув камерасини ёпиб қўйганди? (видео)