
Инвесторлар томонидан Қорақолпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
«Мўйноқ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш нуқтайи назаридан инвесторлар томонидан кўплаб инвестицион лойиҳалар таклиф этилмоқда. Бош прокуратура тегишли вазирлик ва идоралар билан ушбу таклифларни ўрганмоқда. Казино (ўйин бизнеси) масаласи бўйича ҳам таклифлар келиб тушган, уни амалга ошириш эҳтимолининг барча аспектлари ўрганиб чиқилмоқда», – дейди Сурайё Раҳмонова.
Маълумот учун, Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган.
Бундан аввал, ҳозирги вақтда тегишли норматив акт тайёрлаш бўйича Бош прокуратура томонидан ишлар олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Қорақолпоғистон РеспубликасиМўйноқ туманиБош прокуратураИнвесторлар таклифлариКазино ташкилотиЎйин бизнесиИжтимоий ривожлантиришИнвестицион лойиҳаларНорматив актлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар