date
views 7 283

Халқ банкининг Ёзёвон туман филиалидан 100 минг доллар пул йўқолиб қолди

Халқ банкининг Ёзёвон туман филиалидан 100 минг доллар пул йўқолиб қолди
Қатор ОАВда тарқаган хабарга кўра, 5 февраль куни Халқ банкининг Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги филиалидан 100 минг доллар нақд пул йўқолган.

Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритишни сўраб, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага мурожаат қилди.

Унинг айтишича, туман ИИБ навбатчилик қисмига 2019 йилнинг 5 февраль куни соат 23:40да АТ “Халқ банки” туман филиали томонидан берилган хабар ҳамда банк бошқарувчиси томонидан берилган аризада, банк ғазнасидан ўзбек сўми эквиваленти 838 млн сўм бўлган 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўқлиги, бу ҳақда шу куни соат 20:00ларда ғазнани ёпиш вақтида аниқланганлиги кўрсатилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими тезкор ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, холислар ва тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда воқеа жойи кўздан кечирилган.

2019 йил 5 февраль куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан (ўғрилик, жуда кўп миқдорда - таҳ.) жиноят иши қўзғатилган», - дейди Бош прокуратура расмий вакили.

Унинг қайд этишича, ҳозирда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ банкининг Ёзёвон туман филиалидан 100 минг доллар пул йўқолиб қолди