06:00 / 10.02.2019
5 270

ТИВ Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

ТИВ Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга мурожаат қилди
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаётган мурожаатлари муносабати билан қуйидагиларни маълум қилди:

«Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошлар жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Россия Федерациясидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонасига ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Маълумот учун:
- Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2). Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67.
- Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй. Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17). Телеграм канали: @migration_uz», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТИВ Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Жамият янгиликлари