Дунёнинг 26 мамлакатида тадқиқот ўтказган «Pew Research Center» таҳлилчилари замондошларимизни энг кўп ўйлантираётган, ташвишга солаётган таҳдидларни аниқлашди. «Биринчи рақамли» таҳдид бу — глобал иқлим ўзгаришлари.
Буни шундан ҳам билиш қийинмаски, сўровнома ўтказилган давлатларнинг тенг ярми — 13 тасида яшовчилар иқлим ўзгаришларини инсониятнинг энг катта муаммоси деб ҳисоблашмоқда. Масалан, Германия, Канада каби мамлакатларда яшовчилар.
Инсоният учун иккинчи энг йирик таҳдид — терроризм. Айниқса, Франция ва Италия каби мамлакатлар аҳолиси террорчилик хуружларидан кўпроқ хавотирда.
Хитойликларни кўпроқ киберҳужумлар, КХДРнинг ядровий дастури ва жаҳон иқтисодиёти аҳволи ташвишга солади. Шунингдек, АҚШ ва Япония аҳолиси учун ҳам асосий фобия — киберҳужумлар, фақат улар ўзларининг хакерларидан эмас, хориждагиларидан қўрқишади.
Польшаликлар Россиянинг ҳукмронлиги ва таъсирига тушиб қолишдан кўпроқ хавотирланишса, сўровномада қатнашган немисларнинг қарийб ярми АҚШни Германия учун энг катта хавф деб билишади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради