Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 1 февраль куни йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳудудий дастур тасдиқланди. Ушбу ҳужжат 2019−2020 йилларга мўлжалланган бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бу ҳақда пойтахт матбуот хизмати хабар берди.
Дастурга кўра, йил охирига қадар барча ижтимоий объектлар яқинидаги йўл белгилари ҳамда мавжуд светофорлар инвентаризациядан ўтказилади.
Йил давомида ижтимоий объектлар (мактаб, МТМ, лицей ва коллежлар, ОТМлар, шифохона, бозорлар, бизнес марказлар, супермаркетлар, истироҳат боғлари, театрлар, стадионлар, концерт заллари, масжидлар, тўй маросимлари ўтказиладиган маскан ва бошқа жойлар) яқинидаги бошқарилмайдиган ер усти пиёдалар ўтиш йўлаклари қаршисида (ҳар бир йўналишда транспорт ҳаракати полосалари уч ва ундан ортиқ бўлган жойларда) максимал тезликни 50 км/соатга чекловчи белгилар ўрнатилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди