19:00 / 13.02.2019
5 224

Ўзбекистонда 1 мартдан шаҳар телефони учун абонент тўлови оширилади

Ўзбекистонда 1 мартдан шаҳар телефони учун абонент тўлови оширилади
«Ўзбектелеком» АК 2019 йил 1 мартдан «Телекоммуникация универсал хизматлари тарифларининг чегара даражалари» прейскурантига мувофиқ белгиланадиган телекоммуникация универсал хизматлари тарифлари ўзгариши ҳақида маълум қилди.

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ, шаҳар ва қишлоқ телефон тармоғи абонентлари асосий телефон аппаратидан фойдаланганлиги учун абонент тўлови миқдори оширилди.

Шу қаторда, телефон алоқаси хизмати учун абонент тўлови ва вақтбай тўлов тизими учун ҳисоб-китоб тизими соддалаштирилди ва кечки вақт ҳамда дам олиш (шанба, якшанба, байрам) кунлари маҳаллий ва шаҳарлараро телефон тармоқларига амалга ошириладиган қўнғироқлар учун пасайтирилган коэффициентлар бекор қилинди.

Бундан ташқари, хонадонлар телефони ва меҳмонхоналарда истиқомат қилувчи фуқаролар учун ўрнатилган телефонлардан кредитга тақдим этиладиган сўзлашувларда ҳар бир сўзлашув учун устама миқдоридаги тўлов ҳақи бекор қилинди.

Компаниядан маълум қилинишича, бошқа универсал хизматлар тарифлари олдинги ҳолида сақланган. Шунингдек, телефон тармоғига улаш учун рўйхатга олиш тўлови ва телефондан фойдаланишдаги тўловларга ўрнатилган имтиёзлар ўз кучини сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 10 сентябрдан тўққиз хонали рақамлаш тизимига ўтиш ва «шаҳарлараро телефон алоқаси» хизматларини соддалаштириш муносабати билан маҳаллий ва шаҳарлараро алоқа хизматлари учун масофага боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрнатилган лимитда ойига 180 дақиқадан ортиқ сўзлашувнинг ҳар бир тўлиқ ёки нотўлиқ дақиқаси учун 12 сўм миқдорида ягона тариф белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 1 мартдан шаҳар телефони учун абонент тўлови оширилади